top of page

Маҳаллий мутахассисларни эко-саноат ҳудудларини баҳолашга тайёрлаш

  • Jun 30, 2025
  • 1 min read

ЮНИДО Ўзбекистондаги саноат зоналари, корхоналар ва манфаатдор томонлар билан ишловчи мутахассислар учун 2025 йил 1–2 июль кунлари бўлиб ўтадиган Эко-саноат ҳудудларини (EIP) баҳолаш бўйича икки кунлик онлайн-тренингга таклиф этамиз.


Тренинг Ўзбекистонда Эко-саноат ҳудудлари лойиҳаси (2023–2025) доирасида ташкил этилган бўлиб, Германия Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилади ва GIZ (GmbH) томонидан қўллаб-қувватланади.


Ушбу тренинг иштирокчиларни Халқаро EIP Концепцияси асосидаги ЮНИДО EIP баҳолаш воситасидан фойдаланиш бўйича амалий билим ва кўникмалар билан таъминлайди. У иштирокчиларни Фарғона СИЗ ва Ургут ЭИЗда ўтказилиши режалаштирилган якуний баҳолашга тайёрлайди.


🕒 Вақти: 14:00–18:00 (икки кун)

📍 Формат: онлайн (Zoom)

🗣️ Синхрон таржима: инглиз ↔ ўзбек

🔑 Кириш коди: 766306

📩 Боғланиш учун:Баҳтиёр Нуритдинов, ЮНИДОнинг Коммуникация бўйича миллий мутахассиси

📧 ba.nuritdinov@gmail.com | 📞 +998 99 600 00 60

 
 
bottom of page